Янгиликлар

01 May, 2020 / O'zbekiston
OzodTahlilchi: Ўзбекистонда мажбурий меҳнат миқёси кенгаймоқда

OzodTahlilchi: Ўзбекистонда мажбурий меҳнат миқёси кенгаймоқда

Олдин хабар қилинганидай, 16 апрелда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Cotton Campaign халқаро коалицияси ҳамда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг давлат тизими бекор қилиниши учун курашаётган компаниялар уюшмаларига мурожаати эълон қилинди.
17 Aprel, 2020 / O'zbekiston
Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди. Коалиция мамлакатда ҳали мажбурий меҳнатга барҳам берилмагани ҳамда ишчиларни ҳимоя қилишда қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезилаётганини қайд этиб ўтди.
15 Aprel, 2020 / O'zbekiston
Қашқадарёлик тадбиркор Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади: "Илтимос, бизга тазйиқ ўтказишмасин" (ВИДЕО)

Қашқадарёлик тадбиркор Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади: "Илтимос, бизга тазйиқ ўтказишмасин" (ВИДЕО)

Қашқадарёлик “Султан текс” хусусий корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, маҳаллий бўғиндаги раҳбарлар тазйиқидан ҳимоя қилишни сўради.
01 Aprel, 2020 / O'zbekiston
Бўкада фермерларга семинар ўтилди. Карантин қоидалари бу туманга тааллуқли эмасми?

Бўкада фермерларга семинар ўтилди. Карантин қоидалари бу туманга тааллуқли эмасми?

Президент 26 март куни ҳокимларга карантин пайтида барча даражадаги мажлисбозликларни тўхтатишни буюрди. Аммо, топшириқнинг эртасига Бўка туманидаги масъуллар 50дан ортиқ фермерни бир жойга тўплаб, семинар ўтказди.
06 Mart, 2020 / O'zbekiston
"Эко ҳашар" доирасида бюджет ходимлари 1 миллион сўмга арча кўчати олишга мажбурланмоқда

"Эко ҳашар" доирасида бюджет ходимлари 1 миллион сўмга арча кўчати олишга мажбурланмоқда

Андижон вилояти Асака туманида ободонлаштириш ишлари учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўз ҳисобидан 50 тадан 500 тагача арча, мевали ва манзарали дарахт сотиб олишга мажбурланмоқда.
28 Fevral, 2020 / O'zbekiston
Ҳукумат ўзбек пахтаси бойкотини қандай бекор қилмоқчи?

Ҳукумат ўзбек пахтаси бойкотини қандай бекор қилмоқчи?

22 февралда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ўзбек пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан халқаро бойкот асоссиз эканини айтди. Вазир бу билан нима демоқчи?
26 Fevral, 2020 / O'zbekiston
Андижоннинг бир туманида камида 30 фермер хўжалиги кластердан пахта пулини ола олмаяпти

Андижоннинг бир туманида камида 30 фермер хўжалиги кластердан пахта пулини ола олмаяпти

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 30 нафар фермер Digitil Prom TekistelI кластеридан 2019 йил учун топширилган пахта ҳосили пулини ололмаяпти. “Илғор Заминобод” фермер хўжалиги раҳбари Абдулатиф Ҳамдамов ва унинг қизи Муножот Ҳамдамовадан олинган бу маълумотни Digitil Prom TekistelI кластери расмийси тасдиқлади.
25 Fevral, 2020 / O'zbekiston
Ўнлаб миллионга алданганини айтган фермерлар ҳукуматдан кластерни ëпишни сўрамоқда

Ўнлаб миллионга алданганини айтган фермерлар ҳукуматдан кластерни ëпишни сўрамоқда

Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги ўнлаб фермер Bulut textile пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тўхтатиш талаби билан президент администрацияси раҳбари Зайнобиддин Низомиддинов ва Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Аброр Ваҳобов номига ариза ёзди.
08 Fevral, 2020 / O'zbekiston

Cotton Campaign Ўзбекистонга эълон қилган «бойкот»ни бекор қиладими?

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва пахта етиштириш, уни териб олиш билан боғлиқ ижобий ўзгаришлар бор. Бироқ, Cotton Campaign халқаро коалицияси вакили Bennett Freeman сўзларига кўра, ҳали қилинадиган ишлар кўп. У Kun.uz мухбири билан суҳбатда шулар ҳақида сўз юритди.
30 Noyabr, 2019 / O'zbekiston
 ЯКУНИЙ ҲУЖЖАТ- Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича  Халқаро мониторинг миссиясининг  учинчи мувофиқлаштирувчи учрашуви  Бишкек, 2019 йил 14—16 ноябрь

ЯКУНИЙ ҲУЖЖАТ- Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро мониторинг миссиясининг учинчи мувофиқлаштирувчи учрашуви Бишкек, 2019 йил 14—16 ноябрь

Ўзбекистонда пахтачиликда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга нисбатан ижобий динамика кузатилмоқда. Бу соҳада болалар меҳнати тизимли ҳолат сифатида тугатилмоқда, аммо ҳозир ҳам аксарият қишлоқ аҳолисининг қашшоқлиги асосий сабаб ўлароқ, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўлланилишда давом этмоқда. Иқтисодиётнинг маҳсулотларга давлат буюртмаси мавжуд бўлган пахтачилик ва пиллачилик секторларида ҳам катталарнинг мажбурий меҳнати сақланиб турибди. Давлат текин, “жамоат ишлари” деб аталадиган ишларга давлат хизматчиларини мунтазам равишда жалб этади. Шу билан бирга, мажбурий меҳнат тобора яширин кўриниш олмоқда, масалан, ишчи-хизматчилар “пахта теримида ихтиёрий қатнашиш” ҳақида тилхат беришга мажбурланмоқда. Мамлакатда меҳнаткашларнинг мустақил ташкилотлари йўқлиги алоҳида муаммо ҳисобланади. Мавжуд касаба уюшмалари давлатдан мустақил ҳисобланмайди, ноҳукумат ташкилотлар эса рўйхатдан ўтишни рад этиш амалиёти билан рўбарў келиб, доимий босим остида турибди.