15.07.2021 / O'zbekiston

Отабек Сатторийга иккинчи марта суд ҳукми ўқилди

Отабек Сатторийга иккинчи марта суд ҳукми ўқилди

Бугун, 15 июль куни Отабек Сатторийга нисбатан апелляция суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукмига кўра, Маърифат маҳалласида жойлашган сотиб олинган уйлар судланувчига қайтарилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан қабул қилинган ҳукмнинг бошқа қисмлари эса ўзгаришсиз қолдирилди.

Отабек Сатторийга берилган 6 йилу 6 ой жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди. Жазо ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан ҳисобланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий шу йил 10 майда Музработ тумани суди томонидан туҳмат ва товламачилик моддалари билан айбдор деб топилиб, 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Судгача Сатторий ноҳақ айблангани ҳақида кўплаб мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг Отабек Сатторий иши бўйича апелляция шикояти берилгани ва суд жараёни бошланган.


Маълумот учун, Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига нисбатан Отабек Сатторий ва унинг ҳимоячиси томонидан берган апелляция шикояти Самарқанд вилояти судининг иш юритувига жорий йилнинг 16 июнь куни тушган.

2021 йил 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди биносида судланувчи Отабек Сатторийга нисбатан жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бошланган.

Жабрланувчилар Т.Шопўлатов ва Ў.Турдиевнинг ҳимоячиси Surxon Adolat ximoyasi адвокатлик бюроси адвокати С. Маматқулованинг соғлиги ёмонлашганлиги ҳамда судланувчининг ҳимоячиси Тошкент шаҳар “Адолат сари” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Холмуродов ишга янгидан киришганлиги сабабли жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш, суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш учун зарур вақт берилишига оид илтимослари кўриб чиқилиб, кейинги суд мажлиси 2021 йил 30 июнь куни соат 10:00 га қолдирилган эди.

Мазкур аппеляция суди жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьялари томонидан олиб борилиб, суд муҳокамасида жабрланувчилар Т.Шопўлатов, Н.Норбоева ва М.Аҳмедоваларнинг кўрсатмалари тингланиб якунда суд мажлиси давом эттирилиши маълум қилинди.

Бугун, 15 июль куни О.Сатторийга нисбатан апелляция суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукмига кўра, Маърифат маҳалласида жойлашган сотиб олинган уйлар судланувчига қайтарилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан қабул қилинган ҳукмнинг бошқа қисмлари эса ўзгаришсиз қолдирилди.

Отабек Сатторийга берилган 6 йилу 6 ой жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди. Жазо ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан ҳисобланиши белгиланди.


EFFECT.UZ