07.09.2022 / O'zbekiston

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди

2022 йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Бир тонна маҳсулот хомашёсининг ўрта нави ҚҚС билан бирга 10 млн сўмни ташкил этади.

Қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар берди.

2021 йилда бу кўрсаткич 1 килограмм пахта учун 1200 сўм, иккинчи теримда эса 1500 сўмни ташкил этган.

Статистикага асосланган ҳолда нархлар йилига ўртача 2500 — 3000 сўм атрофида ошиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг август ойи бошидаги маълумотларига қўра, жорий йилда Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна ўрта тола навли пахта хомашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 10 млн 25 сўмни, 1 тонна ингичка тола навли пахта хомашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 15 млн 120 минг сўмни ташкил этади.


Газета.uz