25.01.2022 / O'zbekiston

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 238 киши ҳалок бўлган

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 238 киши ҳалок бўлган

2021 йилда ўтказилган текширишлар давомида 19 967 та меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган. Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2020 йилда бундай ҳолатлар 11 621 тани ташкил этган. 2021 йилда 1970 нафар айбдор шахсга жами 3,3 млрд сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ 810 та, булардан 54 та гуруҳий бахтсиз ҳодисалар, 558 таси оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар ва 198 таси оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалардир. 

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида 907 киши жароҳатланган, улардан 238 нафари ҳалок бўлган, 632 нафари оғир тан жароҳатини олган ва 37 нафари енгил турдаги жароҳатлар олган бўлиб, бахтсиз ҳодисаларни текшириш натижалари бўйича 596 нафар айбдор мансабдор шахслар жами 1,3 млрд сўм жарима қўллаш тартиби бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган ва 199 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

2021 йил давомида корхона ва ташкилотларнинг 6 573 нафар ходими меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтказилган. 

KUN.UZ