06.09.2022 / O'zbekiston

Қозоғистонда ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди

Қозоғистонда ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди

Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтариш ва ойлик маошлари ундиришга эришди. Уларни ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ишлаётган 5 нафар ўзбекистонлик фуқародан паспортлари олиб қўйилганлиги ва мажбурий ушлаб турилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳар полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқароларнинг иш жойига борилган. Мурожаатчиларнинг паспортлари қайтарилган ва ойлик маошлари ундириб берилган.

Агентликнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилган.

Газета.uz