07.03.2023 / O'zbekiston

«Бу — ўқитувчилар ҳимояси йўлида ташланган катта қадам» — Саида Мирзиёева

«Бу — ўқитувчилар ҳимояси йўлида ташланган катта қадам» — Саида Мирзиёева

Сенат ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Саида Мирзиёева буни таълим соҳасидаги катта воқелик деб атади. 

Сенат ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади.  

Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева буни олқишлади. 

«Бу - ўқитувчилар ҳимояси йўлида ташланган катта қадам. Ишончим комилки, энди уларни вазифасига кирмайдиган ишларга мажбурламоқчи бўлганлар қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. Қонунни Президент имзолагач, ўқитувчилар, умуман, таълим соҳаси учун катта воқелик бўлади. Кутамиз», деб ёзди у. 

KUN.UZ