Исми сир қолишини сўраган ишчиларнинг сўзларига кўра, Ҳайит кунлари арафасида Сирдарё вилояти Оқолтин туманида “Индорама Агро” корхонаси механизациялаш бўлимида ишлаётган 50 нафардан ортиқ операторлар ойлик маошларнинг камлиги устидан норозилик билдириш учун далада йиғилган.
Гарчи Ўзбекистонда сўнги бир неча йиллардан бери давлат томонидан ойлик маошлар ва бошқа нафақалар миқдори ошириб келинаётгн бўлсада, бу сиёсат “Indorama Agro” корхонасига таъсир қилмаётганидан шикоят қилади компани ишчилари.
Уларнинг бу масаладаги сўровлари компания томонидан жиддий ўрганилмасдан келмоқда.
Бу ҳақда Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.