ТЎРТ ОЙДАН БУЁН МАОШ ОЛМАГАН ENTER ENGINEERING ИШЧИЛАРИ ҒАЛАЁН КЎТАРИШДИ
Айни дамларда Олмалиқдаги Enter Engineering ширкатида маҳаллий ва хорижий ишчилар маошлар берилмаётганига эътирозан ғалаён кўтаришди.
Ширкатнинг Олмалиқдаги бўлимида юзлаб ҳиндистонлик ва ўзбекистонлик ишчилар контракт асосида меҳнат қилишади.
Улар Enter Engineering ширкати уларга тўрт ойдан буён маош берилмаётганидан шикоят қилиб келишаётган эди.
Куни кеча ширкатнинг Олмалиқ шаҳридаги корхонасида том қорни кўтара олмай қулаши оқибатида ҳиндистонлик уч ишчи ҳалок бўлган ва яна 28 нафар одам жароҳат олганди. Бош прокуратура Олмалиқ шаҳридаги мис заводи қурилишида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) асосида жиноят иши қўзғатган.