23.05.2021 / O'zbekiston

Москвада ишлаётган 500 нафар ўзбекистонлик иш берувчи устидан шикоят қилди

Москвада ишлаётган 500 нафар ўзбекистонлик иш берувчи устидан шикоят қилди

Миграция агентлиги хабарига кўра, 2021 йил 26 апрел куни агентлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси масъул ходимлари билан биргаликда воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганган. 19 май куни агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонасида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, қурилиш объектларида иш берувчи билан ўзаро келишув асосида иш бошлаган фуқароларга иш ҳақи берилиши кечиктирилган ва бу ҳолат улар норозилигига сабаб бўлган.

Агентлик томонидан яшаш жойисиз қолган фуқаролар бепул ётоқхона ва 3 маҳал овқат билан таъминланган, ишсиз қолганларга бошқа иш жойлари таклиф қилинган.

Ҳозирги вақтда 500 нафарга яқин фуқароларнинг шикоятлари асосида улар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш ҳақини ундириб бериш мақсадида Москва шаҳар прокуратураси, Тергов қўмитаси ҳамда Меҳнат инспекцияларига расман мурожаат қилинган.

“Шунингдек, ушбу юртдошларимизнинг 25 фоиздан ортиғи нолегал тарзда иш фаолиятини олиб боргани аниқланиб, Россиянинг амалдаги қонунчилиги асосида уларни легаллаштириш бўйича зарурий тавсиялар берилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу ҳолат юзасидан фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун доирасида иш ҳақини ундириш бўйича барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади хабарда.


Источник: Kun.uz