Yangiliklar

4 Noyabr 2020 / O'zbekiston

Пахтага ётоғи билан олиб кетилган 62 яшар мардикор каналда чўкиб кетди

Жиззах вилояти Бахмал туманидан Мирзачўл туманига пахта теримига олиб кетилган 62 яшар Райимберди Қаршиев 23 октябрь куни каналга тушиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган марҳум укасининг айтишича, акасини қишлоқда одамларнинг уйида ишлаб юрган пайтда, профилактика инспектори ва МФЙ котиби "алдаб олиб кетган". Одамларни пахтага сафарбар қилишга раҳбарлик қилган ҚФЙ котиби Озодлик билан суҳбатда марҳумнинг ўз ихтиёри билан пахта теримига кетганини иддао қилди.

Batafsil ma'lumotlar
"ЎТЙ"нинг Сардобада кўприк қураётган ишчилари икки ойдан бери маошсиз ишламоқда. Гулистонда портлаган мажмуани тиклаётганлар ҳам
24 Oktyabr 2020 / O'zbekiston

"ЎТЙ"нинг Сардобада кўприк қураётган ишчилари икки ойдан бери маошсиз ишламоқда. Гулистонда портлаган мажмуани тиклаётганлар ҳам

Ишчилардан олинган бу маълумотни "Ўзбекистон темир йўллари"нинг кадрлар бўлими мулозими тасдиқлади. Шу ой бошида портлаш рўй берган Гулистондаги "Алпомиш" спорт мажмуасини тиклаётган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг элликка яқин қурувчиси ҳам иш ҳақлари берилмаётганидан норози. Ўз хавфсизлигини ўйлаб Озодликка шахси сир қолиш шарти билан гапирган қурувчига кўра, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ нинг 200 дан зиёд ишчиси май ойидан буён Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Сардоба сув омборининг ёрилиши оқибатида вайрон бўлган уйларни таъмирлаш ҳамда кўприк қурилиши ишларида қатнашмоқда: "Сардобада тўртта кўприк қурдик. Уйларни ҳам тикладик, лекин август ойидан буён бизга пул бергани йўқ".

Яна бир хусусий бандлик агентлигига чув тушган фуқаролар бош вазир қабулига йиғилди. Зарар миқдори 9 млрд сўмга яқин
24 Sentyabr 2020 / O'zbekiston

Яна бир хусусий бандлик агентлигига чув тушган фуқаролар бош вазир қабулига йиғилди. Зарар миқдори 9 млрд сўмга яқин

Бугун, 21 сентябрь куни «Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» МЧЖдан пулини ололмаётган ўнлаб фуқаролар Тошкентга тўпланишди. Улар ўз пулларини ундириш кечикаётганидан норози бўлиб, бош вазир қабулига келишган.

«Талабани синов муддати билан ишга олиш қонунга зид» — талабалар меҳнати масаласида мутахассис билан суҳбат
21 Sentyabr 2020 / O'zbekiston

«Талабани синов муддати билан ишга олиш қонунга зид» — талабалар меҳнати масаласида мутахассис билан суҳбат

Kun.uz янги ўқув йили бошланиши муносабати билан талабалар меҳнатига оид қонунчилик ва амалиётдаги муаммолар ҳақида Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов билан интервью уюштирди.

Hukumat paxta terimi bo‘yicha qaror qabul qildi
10 Sentyabr 2020 / O'zbekiston

Hukumat paxta terimi bo‘yicha qaror qabul qildi

Qo‘lda terilgan har bir kilogramm paxta xomashyosi uchun birinchi terimda - 1 000 so‘mdan, ikkinchi terimda - 1 400 so‘mdan kam bo‘lmagan miqdorda mehnat haqi to‘lanadi.

Samara viloyatidagi maxsus lagerda o‘zbekistonlik 3 mingdan ortiq muhojir yashamoqda - OAV
8 Sentyabr 2020 / O'zbekiston

Samara viloyatidagi maxsus lagerda o‘zbekistonlik 3 mingdan ortiq muhojir yashamoqda - OAV

Uyga qaytmoqchi bo‘lgan o‘zbekistonlik uch mingdan ziyod muhojir hozir Samara viloyatidagi maxsus vaqtinchalik lagerda bo‘lib turibdi, deb xabar beradi «Exo Moskvi» radiosi. O‘zbeklar milliy-madaniy jamiyati kotibi Yodgor Usmonovning so‘zlariga ko‘ra, o‘zbekistonlik muhojirlar Kinel shahri yaqinida joylashgan maxsus lagerga kelishda davom etmoqda.

Majburiy mehnat holatlari ko‘p aniqlangan viloyatlar ma'lum qilindi
6 Sentyabr 2020 / O'zbekiston

Majburiy mehnat holatlari ko‘p aniqlangan viloyatlar ma'lum qilindi

Bugun, 5 sentabr kuni AOKAdagi matbuot anjumanida 2019 yilgi paxta terimida majburiy mehnat holatlari ko‘proq aniqlangan viloyatlar ma'lum qilindi. Bu haqda kasaba uyushmalari federatsiyasi raisi o‘rinbosari Baxtiyor Mahmadaliyev axborot berdi.