Янгиликлар

09 Oktyabr, 2024 / O'zbekiston
Мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечикиши сабабларини тушунтирди

Мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечикиши сабабларини тушунтирди

Ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ММТВ ахборот тизимида техник муаммолар бўлганини айтди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 9 октябрь тонгига қадар ўқитувчиларнинг 95 фоизига ойлик тушганини маълум қилди. Қонунчиликда иш ҳақи кечиккани учун компенсация назарда тутилган.
06 Iyun, 2024 / O'zbekiston
Узбекистан: «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Узбекистан: «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Президент томонидан «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун имзоланди. Ҳужжат давлат органлари ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ компанияларга нисбатан татбиқ этилади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ваколатли ташкилот этиб белгиланган.
16 Aprel, 2024 / O'zbekiston
ОҚОЛТИНЛИК ИНДОРАМАЧИЛАР ОЙЛИКЛАРНИ КЎТАРИШНИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА

ОҚОЛТИНЛИК ИНДОРАМАЧИЛАР ОЙЛИКЛАРНИ КЎТАРИШНИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА

Исми сир қолишини сўраган ишчиларнинг сўзларига кўра, Ҳайит кунлари арафасида Сирдарё вилояти Оқолтин туманида “Индорама Агро” корхонаси механизациялаш бўлимида ишлаётган 50 нафардан ортиқ операторлар ойлик маошларнинг камлиги устидан норозилик билдириш учун далада йиғилган.

Гарчи Ўзбекистонда сўнги бир неча йиллардан бери давлат томонидан ойлик маошлар ва бошқа нафақалар миқдори ошириб келинаётгн бўлсада, бу сиёсат “Indorama Agro” корхонасига таъсир қилмаётганидан шикоят қилади компани ишчилари.
11 Mart, 2024 / O'zbekiston
Enter Engineering. Кўпмиллиардлик лойиҳаларни олган ширкат ишчиларига ойлик бермаяпти

Enter Engineering. Кўпмиллиардлик лойиҳаларни олган ширкат ишчиларига ойлик бермаяпти

Ўзбекистонда ҳукуматнинг йирик пудратчиси Enter Engineering ширкати ишчилари сўнгги кунлар ичида кетма-кет намойиш қилди. Ширкат 50 мингдан зиёд ишчисининг маошини 4 ойлаб кечиктиргани норозликка сабаб бўлмоқда. Исёнчи ишчилар орасида 12000 қозоғистонлик, ҳиндистонлик, туркиялик ва россиялик бор.
22 Fevral, 2024 / O'zbekiston
OKMKdagi hodisa: Enter Engineering ishchilari texnika xavfsizligi va oyliklardan shikoyat qilib keladi.  Toshkent viloyati Olmaliq shahrida Enter Engineering shirkati ishchilarini tom bosib qoldi.

OKMKdagi hodisa: Enter Engineering ishchilari texnika xavfsizligi va oyliklardan shikoyat qilib keladi. Toshkent viloyati Olmaliq shahrida Enter Engineering shirkati ishchilarini tom bosib qoldi.

Favqulodda vaziyatlar vazirligi bergan ma’lumotga ko‘ra, ko‘p qor yog‘ishi va qattiq shamol tufayli Olmaliq kon-metallurgiya kombinatidagi 3-sonli misni boyitish fabrikasi qurilish maydonchasida vaqtinchalik qurilma qulagan. Bu sexda asosan, hindistonlik ishchilar bo‘lgan va hodisa oqibatida ulardan 29 nafari jarohatlangan. 3 nafari hodisa joyida vafot etgan.
21 Fevral, 2024 / O'zbekiston
ТЎРТ ОЙДАН БУЁН МАОШ ОЛМАГАН ENTER ENGINEERING ИШЧИЛАРИ ҒАЛАЁН КЎТАРИШДИ

ТЎРТ ОЙДАН БУЁН МАОШ ОЛМАГАН ENTER ENGINEERING ИШЧИЛАРИ ҒАЛАЁН КЎТАРИШДИ

Айни дамларда Олмалиқдаги Enter Engineering ширкатида маҳаллий ва хорижий ишчилар маошлар берилмаётганига эътирозан ғалаён кўтаришди. Ширкатнинг Олмалиқдаги бўлимида юзлаб ҳиндистонлик ва ўзбекистонлик ишчилар контракт асосида меҳнат қилишади.
20 Fevral, 2024 / O'zbekiston
Индорама шикоятчиларининг оғзини ёпмоқда

Индорама шикоятчиларининг оғзини ёпмоқда

Қашқадарё ва Сирдарë вилоятларида Индорама Агро хорижий компаниясига 70 миллион доллар кредит ажратган Европа таррақиёт банки устидан компания ишчилари шикоят қилгани ҳақида Элтуз аввалроқ хабар берган эди. Индорама Агро ўзини Ўзбекистондаги энг йирик пахта фермер хўжалиги деб айтаётган хорижий ширкат. Ўтган йили сентябрь ойида юборилган шикоятда ишчилар Индорама ширкати меҳнат ҳуқуқларини бузганликда, фермерларга пахта учун кам тўлагани ва бу тўловни ҳам кечиктириб тўлаганликда айблаган.
22 Dekabr, 2023 / O'zbekiston
ЎЗБЕКИСТОН: ФЕРМЕРЛАР КООПЕРАТИВ ЁПИЛИШИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА

ЎЗБЕКИСТОН: ФЕРМЕРЛАР КООПЕРАТИВ ЁПИЛИШИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА

Ўзбекистоннинг Нукус шаҳри суди 2023 йил 19 декабрда фермерлар кооперативи шикоятини апелляция тартибида кўриб чиқади. Кооператив аввалроқ суд қарори билан ёпиб қўйилган эди, дея хабар бермоқда Human Rights Watch ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми. Кооперативнинг ёпилиши уюшмалар ва бирлашмаларга оид халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади.
18 Oktyabr, 2023 / O'zbekiston
Ўзбекистон ипакчилик саноатига қарши иқтисодчи: Кимнинг далиллари муҳимроқ?

Ўзбекистон ипакчилик саноатига қарши иқтисодчи: Кимнинг далиллари муҳимроқ?

Мустақил равишда текширилган маълумотларнинг қабул қилиниши тўғрисидаги суд қарори Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳисобот бериш учун узоқ давом этадиган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
05 Sentyabr, 2023 / O'zbekiston
ЕТТБга қарши йўлланган шикоят:  Ўзбекистонда пахта етиштирувчи “Индорама Агро” корхонасида меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ер мусодара қилиниши ва эксплуатация

ЕТТБга қарши йўлланган шикоят: Ўзбекистонда пахта етиштирувчи “Индорама Агро” корхонасида меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ер мусодара қилиниши ва эксплуатация

“Ўзбек форуми” ерларнинг ноқонуний тортиб олиниши, ердан фойдаланиш имконияти йўқлиги, оммавий ишдан бўшатиш ҳолатлари ва меҳнат шартномаларини суиистеъмол қилиниши оқибатида тирикчилик манбаларини йўқотгани, шунингдек, касаба уюшмасини тарқатиб юборишга уринишлар ҳақида хабар берган ўнлаб ишчи ва фермерлар билан суҳбат ўтказди. Бундан ташқари, “Индорама Агро” компаниясига пахта етказиб бериш бўйича шартнома тузган фермерлар улар томонидан топширилган пахта учун тўловлар кечиктирилганлиги ва пахта учун минимал нарх белгиланмаган эксплуатацион шартномаларидан шикоят қилишмоқда. Очиқ-ошкора гапирадиган ишчилар ва манфаатдор томонлар таҳдид ва ўч олиш хавфи остида қолмоқда. “Ўзбек форуми” мониторлари билан суҳбатдан сўнг фермерлар ва ишчилар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинган ва “халқаро ташкилотлар” билан гаплашмаслик ҳақида огоҳлантирилган.