2021 йилда ўтказилган текширишлар давомида 19 967 та меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган. Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзова узоқ йиллик ҳижратдан сўнг ватанига қилган сафари ва янги воқеликлардан олган таассуротлари ҳақида. Ўзбекистонда 2016 йилдаги ҳокимият алмашинувидан сўнг бошланган очиқлик ва либераллаштириш сиёсати сиёсий эмигрантларда ҳеч бўлмаганда қисқа муддатга ватанга қайтиб бориш умидини алангалатмай қолмади. Уларнинг баъзилари таваккал қилди ва кейин чегарадан ҳеч қандай муаммосиз ўтгани, борган жойида осон рўйхатга қўйилгани, куч ишлатар тузилмалар уларга яққол эътибор қаратмаганини ажабланиб гапириб юрди. Уларнинг ҳикоялари бошқаларда ҳам некбинлик уйғотди ва Ўзбекистонга йўл олган диссидентлар ва сиёсий қочқинлар сони аста-секин ўса бошлади.
29 ноябрь куни Озарбайжоннинг СПИК Аккорд компаниясидан 168 миллион тенге (ҳозирги курс бўйича тахминан 385 минг доллар)ни ундиришга ҳаракат қилаётган қозоғистонлик тадбиркорлар гуруҳи Оқтўбе вилояти ҳокимлигига келди. Тадбиркорлар мутасаддиларни ўз манфаатларини ҳимоя қилишга, вилоят ҳокими Ундасин Ўразалин билан учрашув ташкил этишга чақирди. Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, 2019 йилда Байганин тумани аҳолиси ўша пайтда Оқтўбе-Астрахан автомобиль йўлининг бир қисмини таъмирлаётган «СПИК Аккорд» компаниясига турли техникаларни ижарага берган.
Қашқадарё вилоятидаги мактаблар ва боғчаларнинг ўқитувчи ҳамда тарбиячилари 25 ноябрь куни оммавий кўчат экишга сафарбар этилди.
Халқ таълими бўлими мулозимлари шу куни кўчат ўтқазиш кампаниясини шахсан Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев вертолётдан назорат қилиши ҳақида огоҳлантирган.
Ўқитувчи ва мактаб директорларининг айтишларича, Бош вазир ўринбосарининг вертолёти кўринмаган бўлса ҳам, улар ўз ёнларидан пул тўлаб, кўчат сотиб олишган ва мактаб томорқасига ўтқазишган.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “1,5 миллион сўмлик ойликка ҳеч ким ишлагиси келмаётгани” тўғрисидаги сўзлари ўзбекистонликларга тўланаётган иш ҳақи ва унинг қурби масаласини яна кун тартибига чиқарди. Жойлардан олинган маълумотларга қараганда, шу кунда кунлик ишга чиқувчи муайян ҳунари йўқ эркакларнинг бир кунлик иш ҳақи 80 минг сўмдан, усталарники эса, 120 минг сўмдан бошланяпти.
Тошкент вилоят, Бўка туманидаги фермерлардан ерни “ўз ихтиёри билан давлат захирасига ўтказиш” ҳақида мажбурий ариза ёздириб олинмоқда. Озодликка гапирган фермерларнинг айтишларича, гарчи улар пахта топшириш бўйича тўғридан-тўғри кластер билан шартнома қилган бўлса-да, вилоят ва туман ҳокимликлари ички ишлар ходимлари ёрдамида фермерларни бир жойга қамаб, ариза ёздириб олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 124-моддасида ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланилиши мумкин.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ёки меҳнат шартномаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун иш қандай тусда эканини – вақтинчаликми ёки доимий, мавсумийми (ҳосил йиғиштириб олиш, музқаймоқ сотиш ва ҳоказолар каби.) ёхуд барибир доимий тусдаги ва йил фасли ёки бошқа омилларга боғлиқ бўлмаган ишлигини аниқлаб олиш зарур.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форумининг “Ўзбекистонда жазолаш психиатрияси: фаолларнинг овозини ўчириш” деб номланган янги ҳисоботида Ўзбекистон режими танқидчилари ва фаолларнинг овозини бўғиш учун мажбурий психиатрия хулосаларидан фойдаланишнинг хавотирли ҳолати тилга олинади. Ҳисоботда фаоллардан ўз позицияси учун очиқчасига ўч олиш мақсадида уларни мажбурий равишда психиатрия муассасаларига жойлаштириш билан боғлиқ еттита ҳолат келтириб ўтилади. Фаолларнинг аксарияти норозилик билдиргани ёки Ўзбекистон ҳукуматидан ислоҳотлар ўтказишни талаб қилгани ортидан руҳий касалга чиқарилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодисанинг рўй беришига ҳайдовчининг эътиборсизлиги, иш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлган. Шунингдек, махсус техника атрофида ҳайдовчини огоҳлантириб туриши керак бўлган ёрдамчи ишчилар ҳам бўлмаган.